Милиционер 3 аёлни қутқарди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи собиқ ходими, майор Хусанбой Мансуров каналга чўкаётган аёл ва унинг икки қизини сув ичидан олиб чиқди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Олмазор туманида содир бўлган. 36 ёшли Тошкентлик аёл уч қизи билан бирга Кечқуруқ канали ёнида сайр қилиб юрган пайти кичик қизи довча узмоқчи бўлиб сувга тушиб кетади. Унинг ортидан ўзини сувга ташлаган она ва иккита қизи болани қутқариб қоладилар, аммо ўзлари чўка бошлашади.

Шу пайтда уларни кўриб қолган милиция майори зудлик билан сувга тушиб, жабрланганларни каналдан олиб чиқди. Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари аёл ва қизларнинг аҳволи қониқарли эканлигини маълум қилган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас