Шаҳобиддин рақибини 18 cонияда нокаутга учратди

Профессионал боксда фаолиятини бошлаган Шаҳобиддин Зоиров 5 апрель куни ўзининг профессионал боксдаги дебют жангини ўтказди.

Дубайдаги Амирлик гольф клубида бўлиб ўтган бокс оқшомида Зоировга индонезиялик Энтони Ҳолт (5-5-1, 3 КО) рақиблик қилди. Жангнинг 1 раундининг 20 сонияси ўтиб улгурмасдан Зоиров икки зарба зарба билан рақибини ерга қулатди.

Натижада Шаҳобиддин Зоиров дебют жангида ғалаба қозониб, профессионал боксдаги статистикасига дастлабки зафарни ёзиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров Британиянинг MTK Global промоутерлик компанияси билан шартнома имзолагани маълум қилинганди.

У янги жамоаси билан Испанияда машғулотлар олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас