17 ёшли йигит тоғдан пастга йиқилди

Андижон вилояти ФВВ навбатчилик бўлими қутқарувчилари тоғ ҳудудида йўқолган болани орадан бир кун ўтиб топишга муваффақ бўлдилар.

2002 йили туғилган Абдураҳимов Асадбек ўз дўстлари билан сайр қилганча тоққа чиққан. Кутилмаган пайтда оёғи тойиб кетган ва пастга қулаган. Қидирув ишлари натижасида йигит ҳодиса жойидан 100 метр узоқликдаги дарахтлар орасидан хушсиз ҳолатда топилди. Йигит бош соҳасидан жароҳат олган, аммо айни пайтда умумий аҳволи қониқарли. Жабрланувчига тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас