Ўзбекистонликлар қурбон бўлди

Бугун тонгги соат 5:00 атрофида Олмаота-Тошкент йўлининг Кордай тумани, Жамбил вилоятидаги 181 километрида ушбу йўналиш бўйича ҳаракатланаётган “Тойота” русумли автобус ҳалокатга учради.

Йўл бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчилар автобуси қаршисидаги машина билан тўқнашмаслик учун кескин бурилиб, ағдарилиб кетган. Ҳалокат натижасида воқеа жойида 11 киши ҳалок бўлган, 32 нафар киши оғир ҳолатда шифохонага олиб кетилган. 

Олинган жароҳатлар оқибатида яна 3 нафар оламдан кўз юмган. Ҳалокат жойига етиб келган вилоят ҳокимининг бош ўринбосари Б.Оринбеков, вилоят прокурори Ж.Кусаинов ва бошқа мутасаддилар ҳолатга нисбатан зудлик билан чора кўрганлар. 

Қутқарув ишлари давомида 50 та ходим қатнашган, ҳалокат содир бўлган ерга эса туман соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи М.Жуманкулов 3 нафар тажрибали жарроҳлар билан етиб келган. Вафот этганлар орасида 7 киши Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда. 

Ҳалокатга учраган ва жабрланган фуқароларнинг шахси аниқланмоқда.

 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас