Телеқизиқчи Зеленский ким ва у қандай қилиб президент бўлди?

Куни кеча Украинанинг иккита нуфузли ижтимоий хизмат марказлари президентлик сайловидаги етакчи ўринга Владимир Зеленскийнинг чиқиб олгани ва қизиқчи бу борада Украина сиёсатининг энг обрўли икки одами – Пётр Порошенко ҳамда Юлия Тимошенкони ортда қолдиргани ҳақида хабар берган эди.

Зеленский сайловда қатнашиши ҳақида ўтган йилнинг 31 декабрь куни видеоролик орқали хабар тарқатди. Зеленскийни “95 квартал” стендап-шоусини асосчиси, “Қудалар” сериали продюсери, “Катта шаҳардаги муҳаббат” ҳамда “Саккизта илк учрашув” комедияларининг қаҳрамони сифатида яхши биладилар.

http://worldnews.uz/uploads/news/siyosij_suratlar/zesluganarodu.jpg

 

ЗЕЛЕНСКИЙ – "ҚЎҒИРЧОҚМИ?"

Украинада Зеленский борасида жуда кўп фикрлар бор. Айримлар уни йирик тадбиркор Игорь Коломойский томонидан қўйилган “Қўғирчоқ” эканлигини гумон қилса, яна айримлар унинг сайловлардаги иштирокини ”Халқ ходими” телесериалининг навбатдаги мавсум рекламаси дея тахмин ҳам қилди. Айни пайтда Зеленский иштирокидаги “Халқ ходими” сериали 4 йил давомида коррупция қуршовидаги сиёсий тизимни оддий бир одам ўзгартира олиши, бунинг учун у президент сифатида адолат ва ҳақиқат ила ишлаб, яшаши кераклигини исботлади. Мазкур сериал энг машҳур телелойиҳалардан бири бўлди. Сериалдаги Василий Голобородько роли ижрочиси, актёр, шоумен ва қизиқчи, президентлик учун номзод – Владимир Зеленский эса ўзининг кинодаги қаҳрамони йўлини ҳаётда ҳам такрорлашга қарор қилди. Январь ойи охирларида ўтказилган сўровномаларга кўра, у кўпчилик украинларга ёқиши аниқ бўлган.

“Бизнинг асосий мақсадимиз – мамлакатимиз сиёсатига бутунлай ўзгача, янги ва лоқайд бўлмаган тартибли инсонларни олиб киришдир”. Зеленский ўзининг интервьюларидан бирида мақсадини ана шундай баён қилганди.

http://worldnews.uz/uploads/news/siyosij_suratlar/original_3.jpg

 

УКРАИНА СИЁСАТДАН ҚОНИҚМАДИ...

Зеленский болалик пайтларида 4 йил давомида Мўғулистонда ҳаёт кечирган, бу ерда унинг отаси иш фаолиятини олиб борарди. Кейинчалик Криворожский иқтисодиёт институтининг ҳуқуқшунослик йўналишини тамомлади. Аммо икки ҳафталик амалиётни ҳисобга олмаганда ҳеч қачон ўз касби бўйича ишламади.

У мактаб пайтлариданоқ ижодкорликка нисбатан қизиқиш билдирар, “КВН” танловида чиқишлар қиларди.

1997 йилда дўстлари билан бирга “95 квартал”га асос қолди. 2003 йили Александр Масляков билан ўзаро келиша олмай, “КВН”ни тарк этди ва ўзининг шахсий лойиҳаси – “Тунги квартал”ни бошлади. У Украинадаги энг машҳур телелойиҳаларнинг бири эди.

Шу тариқа Зеленский мамлакатдаги энг машҳур санъаткорлардан қаторида тилга олинди. Ўз вақтида “Юлдузлар билан рақс” лойиҳасида қатнашди, Вива журнали талқинига кўра “Украинанинг энг келишган эркаги” деган номни ҳам олди. Зеленский Евромайдонни қўллаб-қувватлаб келган, ўзидан аввалги ҳукуматни эса ОАВдаги тил чекловлари ва мамлакат ҳудудига россиялик артистларнинг киритилмаслиги сиёсати учун танқид қилган.

Ҳеч кимга сир эмаски, украиналикларнинг сиёсат ва сиёсатчи шахслардан аллақачон безиб бўлганлар. Мисол учун январь ойи охирларида ўтказилган “Социс” маркази сўровномаларида 71 фоиз украиналик мамлакатдаги ҳодисалар нотўғри йўналишда кетаётгани, 61 фоиз украиналик ўлкага ўзгаришлар кераклиги, 66 фоиз фуқаролар эса мамлакатга шу кунга қадар ҳокимиятга яқин келмаган янги сиёсий етакчилар кераклигини айтиб ўтган.

http://worldnews.uz/uploads/news/siyosij_suratlar/1554372578_zgdeyt35uhsukgged0lwhffvrs87ebdwrkphze7k.jpeg

 

"МАШҲУРЛАР – СИЁСАТДА!"

Украиналиклар “янги етакчилар” ҳақида сўз юрита туриб, авваллари сиёсат билан ишлаб кўрмаган икки инсон – актёр Зеленский ва “Эльза океани” гуруҳи раҳбари Святослав Вакарчукни ҳам тилга олганлар. Святослав Вакарчукнинг сайловларда иштирок этиш нияти йўқ эканлиги эса Зеленский тарафдорларининг сони кўпайишига олиб келди. Зеленскийнинг президентлик учун курашиш нияти ҳақида эшитган фуқаролар буни турлича қабул қилишди. Улар орасида бу фикр президентлик институтига нисбатан ҳурматсизлик эканлигини айтганлар ҳам бўлди. Айрим мутахассислар эса унинг мазкур қарори кўплаб сиёсатчиларга маъқул келмаслигини айтиб ўтди.

http://worldnews.uz/uploads/news/siyosij_suratlar/65_main.jpg

Шу тариқа уни турли томонлардан жанжалли вазиятларга аралаштира бошлашди. Уларнинг энг асосийси Зеленский номини Украинанинг энг бой одамларидан бири, тадбиркор Коломойский билан боғлашлари бўлди. Днепропетров вилоятининг собиқ губернатори бўлган бу шахс ҳозир Исроилда яшайди, аммо ўша ердан туриб ҳам Порошенко сиёсатини кўп бор танқид қилган. Шу сабабли ҳам Зеленский унинг “қўғирчоғи” эканлигини тахмин қилдилар. Тадбиркор эса қизиқчининг сиёсий фаолияти келажагига ишониши ҳақида маълум қилган.

Сиёсатшунос Фесенко эса агар Зеленский президент этиб сайланадиган бўлса, ўлкада конститутцион инқилоб бўлиши, президентнинг тўлиқ ҳокимлиги имкониятлари қисқартирилиб, мамлакат парламентлар республикага айланишини тахмин қилган. Зеленский сайловда катта фарқ билан ғолиб бўлди. У сиёсатчиларнинг фикрлари, сайловчиларнинг ишончини оқлай оладими? Ундаги шижоат, ҳаракатчанлик ёш президентга қанчалар ёрдам беради? Ҳодисаларни кузатамиз!

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас