Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина президентлик сайловларида қозонган ғалабаси билан муборакбод этди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Ишонаманки, анъанавий дўстлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва ҳар икки томоннинг қизиқишларига асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари мамлакатларимиз ва халқлар манфаати йўлида изчил давом этиб, мустаҳкамланиб бораверади", - дейилади Президент номасида.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга соғлиқ, фаровонлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар, қардош Украина халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас