“Вақф” хайрия фонди раҳбарининг автомобили одамларнинг пулига олинмаган

Сўнгги кунларда "Вақф" ҳайрия фонди раҳбарининг "Малибу-2" русумли автомобиль сотиб олгани кенг жамоатчилик орасида турли фикрларни келтириб чиқараётган эди.

Бугун эса фонд раҳбарияти ушбу ҳолат юзасидан расмий ахборот берди. Эслатиб ўтамиз, ушбу машинанинг нархи 244 570 525 сўм бўлиб, мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда тушунмовчиликларга сабаб бўлаётган эди.

"Тўғри, фонд "Малибу-2" русумидаги автомобил ҳарид қилди. Аммо ОАВда нотўғри маълумотлар тарқатилди. Автомобиль одимларнинг фонд ҳисобига ўтказган пулларига эмас, Мусулмонлар идораси томонидан ўтказилган маблағ эвазига ҳарид қилинган" дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас