Максим автоҳалокатга учради

Россиялик машҳур хонанда Максим ўзи бошқариб келаётган автомобил йўл четидаги тўсиқ бетонга урилишнатижасида ЙТҲ содир этилган эди.

Бундан бир неча кун аввал россиялик хонанда Максимнинг йўл ҳалокати сабабли қаттиқ жароҳат олгани маълум қилинган эди. Маълумотларга қараганда, хонанда янги клипни суратга олиш учун Москва шаҳрига учиб бормоқчи бўлган ва аэропортга шошилган. Аммо, кутилмаганда йўлда автоҳалокатга учраган. Машинанинг ғилдираклари остига номаълум буюм кириб қолганлиги сабабли хонанда бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган.

Хонанданинг махсус вакиллари ижтимоий тармоқлар орқали унинг касалхонада олинган суратларини эълон қилишди. Суратларда Максимнинг танаси моматалоқ бўлиб кетганини кўриш мумкин. Айни пайтда у мунтазам равишда шифокорлар назорати остида бўлиб турибди. Бундан ташқари хонандада ўткир яллиғланиш ҳолати ҳам кузатилмоқда.

http://worldnews.uz/uploads/news/shou_biznes/56942698_315812539106814_2320076411921259904_n_1024x1024.jpg

http://worldnews.uz/uploads/news/shou_biznes/58423738_134834027603657_1855669522888446107_n_1024x1024.jpg

Максимнинг вакиллари унинг ҳаёти хавф остида эмаслиги, аммо у ҳамон бош оғриқлари ва юқори тана ҳароратидан азият чекаётганини маълум қилган. Бундан ташқари ижодкорда қисман хотира йўқолиши ҳам содир бўлган, ҳалокат оқибатида шок ҳолатига тушган Марина, ҳодисанинг барча тафсилотларини эслай олмаяпти. Шифокорлар унинг умумий ҳолатига қониқарли дея баҳо бермоқдалар.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас