Мурод Хонтўраевни пичоқлаган ниқобли кишиларнинг мақсади очиқланди

2018 йилнинг ноябрь ойида номаълум шахслар ўзбекистонлик ММА курашчиси Мурод Хонтўраевга ҳужум қилганлари маълум қилинган эди. Бунинг оқибатида спортчи шифохонага ётқизилган.

Аниқланишича, ҳужум қилган 7 нафар инсоннинг 6 таси аввал судланган бўлган ва уларнинг барчаси қўлга олинган. Ниқобли кимсалар томонидан амалга оширилган ҳужумга сабаб спортчи уларнинг таниши Фурқат Тешабоевни AURUM 898 клуби ёнида дўппослагани бўлган.

Улар ўз ҳужумларини бир неча кун давомида режалаштирганлар, Чорсу бозоридан қора ниқоб ва махсус кийимлар сотиб олишган. Уларнинг қўлларида эса темир трубалар, пичоқ ҳамда пневматик пистолет ҳам бўлган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас