SSJ-100 ҳалокатининг тахминий сабаби маълум қилинди

Россиянинг Тергов қўмитаси вакили Светлана Петроенко "Шереметьево" аэропортида содир бўлган ҳодиса сабабини учувчилар хатоси билан боғлади.

Унинг тахминича, лайнернинг қўниш вақтида учувчилар томонидан ёқилғи ишлатилиб тугатилмаган, шу сабабли катта тезлик билан қўнган самолётда ёнғин келиб чиққан. Айни пайтда самолёт учувилари шифохонада бўлиб туришибди. Улар ис газидан заҳарланганлар. 

Бундан ташқари терговчилар ердаги хизмат вакиллари ҳам ўз вазифаларини қандай адо этганларини ўрганмоқда. Уларнинг аэропортда юзага келган ҳодисага зудлик билан чора кўрмаганлари эҳтимоли ҳам бор.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас