Мексикада авиаҳалокат туфайли 13 киши ҳалок бўлди

Мексикада “Bombardier Challenger 601” бизнес жет самолёти ҳалокатга учради.

Бу ҳақда мухаллий Milenio портали хабар бермоқда. Самолётда 18 нафар йўловчи ва учта экипаж аъзолари бўлган. Маълум бўлишича, самолёт Монклова муниципиалети атрофида қулаб тушган. Ҳозирда тегишли орган ҳодимлари авиаҳалокат сабабларини ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, лайнер чақмоққа дуч келган, шундан сўнг учувчи фавқулодда қўнишни амалга оширишга ҳаракат қилган. Ушбу ҳалокат оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмган.

Мухлислар Лас-Вегасдан мексикалик боксчи Сауль Алварес жангини кўриб ортга қайта туриб ҳалокатга учрашди.

 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас