“Барселона”ни 10 нафар футболчи тарк этиши мумкин

“Барселона”ни мавсум сўнггида 10 нафар футболчи тарк этиши мумкин, деб хабар беради As нашри.

Каталония клубини ижарага олинган футболчилар Жейсон Мурильо ва Кевин-Принс Боатенг аниқ тарк этишади. Шунингдек Томас Вермален ҳам жамоасини ўзгартиради. Шу билан биргаликда “Барселона”ни Яспер Силлесен ҳам тарк этади.  Айни дамда клуб ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонига харидор изламоқда. Раҳбарият бразилиялик футболчини 100 млн евро эвазига сотиб юборишга қарши эмас.  Агарда “Аякс” ҳимоячиси Маттейс де Лигт “кўк-анорранглилар” сафига қўшилса, Самюэль Умтити ҳам ўзига бошқа жамоа излашга мажбур бўлади.

Қолаверса “Барселона” Малкомни 35 млн еврога сотиб юбормоқчи.  Иван Ракитич ҳам ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича хорватиялик футболчининг хизматига “Интер” жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда. 

Рафинья Алкантаранинг келажаги ҳам сўроқ остида турибди. “Арсенал” Денис Суаресни сотиб олмаслиги тобора аниқлашмоқда, аммо каталонияликлар уни ҳам жамоада олиб қолиш нияти йўқ.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас