“Пахтакор” – “Навбаҳор” ўйинида ишлаган ҳакамлар четлатилди

Суперлига 8-тури доирасидан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ўйин ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти ходимлари ҳамда мутахассислар иштирокида таҳлил қилинди. Таҳлил натижасида, ўйинни бошқариб борган бош ҳакам Зокир Қодиров ва ён ҳакам Руслан Самандаров учрашув давомида қўпол хатоларга йўл қўйгани аниқланди ва улар Суперлига ўйинларидан четлатилди.

Жумладан, учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Зокир Қодиров Суперлиганинг 3та ўйинига, ён ҳакам Руслан Самандаров эса номуайян муддатга Суперлига ўйинларидан четлатилди. Ҳакамларнинг айнан қандай қўпол хатога йўл қўйганлари ҳақида ЎФА маълумот бермаган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас