Хавфсизлик камарини кимлар тақмайди?

Автомобилга ўтирганда хавфсизлик камарини тақиш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳолат қонун белгиланган. Аммо баъзи бир шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади.

Яъни автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар шулар жумласидан.

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

- автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

- транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

- ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

- орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

- аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

- аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас