Ўзбекистонлик таэквондочилар Манчестерга жўнаб кетишди

Аввалроқ хабар берилганидек, 15-19 май кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақа Токио Олимпиадасига энг йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи турнирдир. Шу боис ҳам унда жаҳоннинг 100дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрадиган таэквондо усталари иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди. Бугун, 13 май куни эрта тонгда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Манчестер сафарига жўнаб кетишди. Делегация Тошкент-Истамбул-Манчестер йўналиши бўйича парвоз қилади.

Мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоа таркибини яна бир бор эслатиб ўтамиз:

Эркаклар:

-54 кг: Валентин Хегай

-58 кг: Суҳроб Бобобеков

-74 кг: Никита Рафалович

-80 кг: Шуҳрат Салаев

-87 кг: Максим Рафалович

+87 кг: Дмитрий Шокин.

Аёллар:

-49 кг: Мадинабону Маннопова

-53 кг: Чарос Қаюмова

-57 кг: Зария Қосимова

-62 кг: Феруза Содиқова

-67 кг: Нигора Турсунқулова

+73 кг: Светлана Осипова.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас