Ўзбекистонда ОТМларга тест синовлари ва қўшимча имтиҳонларсиз кириш ҳуқуқини берувчи чемпионат бошланди

Тошкент шаҳрида камондан отиш бўйича олий таълим муассасаларига тест синовлари ва қўшимча имтиҳонларсиз кириш ҳуқуқини берувчи Ўзбекистон Чемпионати бошланди. Бу ҳақда Worldnews.uz ахборот агентлиги манбаси маълум қилди.

Унга кўра, бугун, 13 май куни Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида камондан отиш бўйича олий таълим муассасаларига тест синовлари ва қўшимча имтиҳонларсиз кириш ҳуқуқини берувчи Ўзбекистон Чемпионати старт олган. Мусобақада Ўзбекистон Республикасининг 3 вилоят ва Тошкент шаҳридан 20 нафарга яқин спортчилар иштирок этмоқда.

http://worldnews.uz/uploads/news/sport/photo_2019_05_13_10_37_40.jpg

http://worldnews.uz/uploads/news/sport/photo_2019_05_13_10_37_42.jpg

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас