Гризманнинг “Барселона”га ўтиши тасдиқланди

“Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн мадридликлар сафини тарк этади. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида маълум қилинди.

Аввалроқ франциялик футболчи фаолиятини “Барселона”да давом эттириши ҳақида хабарлар янграганди. 1 июлдан футболчининг товон пули 200 миллион евродан 120 млн еврога тушади.

“Бу мен учун ажойиб беш йил бўлди. Барчангизга раҳмат, сиз умрбод қалбимда қоласиз” – дея мурожаат қилди Гризманн “Атлетико” мухлисларига.

Гризманн 2014 йилда 30 млн евро эвазига “Реал Сосьедад”дан “матрасчилар” сафига ўтганди. У мадридликлар клубида 256 ўйин ўтказиб, 133 голга муаллиф бўлди. 2017/18 мавсумда жамоаси билан Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогида зафар қучганди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас