МОҚга янги раҳбар сайланди

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари сифатида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмонов МОҚнинг янги президенти этиб сайланди.

Манбага кўра, 19:00да Миллий олимпия қўмитасида Бош Ассамблея иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этган. Ассамблея номзод сифатида кўрсатилган Рустам Шоабдураҳмоновни бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Умид Аҳмаджонов МОҚ президенти лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар бергандик.

Маълумот учун, Шоабдураҳмонлв Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекциясига раҳбарлик қилиб келади.

Ўз вақтида Рустам Мавзурович Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида ҳам фаолият юритган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас