Самарқанддаги ваҳшиёна қотиллик аломатлари маълум бўлди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдирилиб, уларнинг жасади машина ичига ташлаб кетилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 2019 йилнинг 15 май куни Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ИИБ Навбатчилик қисмига Қўшработ тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1984 й.т, фуқаро С.З.қўнғироқ қилиб, Қўшработ туманидаги “Олтин-мерос” фермер хўжалиги ер майдонида қаровсиз қолдирилган “Дамас” русумли автомашинаси ичида бир нечта шахсларнинг жасадлари ташлаб кетилганлиги ҳақида хабар қилган.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилган вақтда ушбу автомашина 1998 йилда туғилган, Иштихон тумани “Чимқўрғон” МФЙ “Чимқўрғон” қишлоғида яшовчи И.Ж.га тегишли, оқ рангли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Дамас” русумли автомашинаси бўлиб, унинг ичида автомашина эгаси И.Ж ҳамда оила аъзолари бирга яшовчилар, отаси 1969 йил туғилган, Х.А, онаси 1974 й.т, Х.З, укаси 2002 й.т, И.А ҳамда кенжа укаси 2003 й.т, И.О.ларнинг мурдалари Қўшрабод тумани “Боқичиғатой” маҳалласи ҳудудидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу қотиллик жиноятини Иштихон туманида яшовчилар 1981 й.т. Т.Ғ, 1995 й.т. Э.Ш, 1993 й.т. У.Жва Қушработ туманида яшовчи 1996 й.т. Н.Х.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, далилий ашёлар олинган ва ушланганлар. Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқандда ўта мудҳиш қотиллик юз берди

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас