Саудия Арабистони доллардан воз кечадими?

Британиянинг Рейтер агентлиги яқиндагина доллар иқтисодий тизимига жуда катта хавф таҳдид солиб тургани ҳақида хабар берди.

Ар-Риёддаги юқори лавозим эгалари Вашингтонга қарши кучли усул қўллаш ва Саудия нефтининг олди-сотди ишларида доллардан воз кечиш масаласини кўриб чиқаётган эмиш.

 

Саудия томонидан ушбу хабар расмий равишда тасдиқланмади, аммо амалдорлар бунинг ҳақиқатан ҳам рост эканлиги, уни ошкор қилиш эса Америка томондан тезкор чора кўрилиши учун сабаб бўлишини айтиб ўтдилар.

 

Айтиш керакки, Америка томонидан NOPEC нинг қабул қилишини ОПЕК мамлакатлари, келишувда иштирок этган бошқа давлатлар ва Россия томонидан Америка таъсир доирасида бўлган доллар ва автивларни экспорт қилиш масаласида жавобсиз қолмайди.

Ушбу мамлакатлар жавоб тариқасида АҚШнинг ҳалқаро нуфузи учун муҳим бўлган нефтни доллар билан сотиб олиш масаласини сўроқ остида қўйганлар.

 

Гап шундаки, агар ушбу акт қабул қилиниб, монополияга қарши суд ишлари бошланадиган бўлса, нефть олди-сотдисини доллар билан амалга оширувчи давлатлар ушбу тизимга қарши ҳужум қилишни бошлашади. Бу уларнинг "яшаб қолиш"лари учун ёрдам берадиган ягона усулдир.

Бу каби радикал чора эса катта куч ташалб қилади, жиддий ташкилий муаммолар келиб чиқади, аммо экспортчи ўлкалар мазкур усул билан даромаднинг 5-15%идан айрилишлари мумкин. Бу АҚШ томонидан ҳисобларнинг музлатилиши ва бутун даромадни бой беришдан яхшироқ.

 

Ушбу ғоя аслида 2018 йилнинг июль ойида пайдо бўлган, аммо экспертлар уни жуда ишонарсиз ва оптимистик руҳда дея баҳолагандилар.

 

Орадан 10 ой вақт ўтди, энди эса жиддий ОАВ нашрлари ҳам инкор қилиб бўлмас факт ҳақида сўзламоқдалар.

 

Биз бундан бир неча йил аввал амалга ошириш имконсиз дея баҳоланган жараённинг гувоҳига айланиб боряпмиз. Араб дунёсининг етакчиларидан бири бўлган мамлакат Американинг амалдорлар даврасига таҳдид қилиш билан бирга, АҚШ иқтисодиётига жуда катта зарар етказадиган зарба тайёрламоқда.

Агар саудияликлар долларни бир четга суриб қўядиган бўлсалар, бу унинг ҳалқаро валюта сифатидаги нуфузига таъсир қилади, Вашингтоннинг ҳалқаро савдодаги ўрнини пасайтириб, бошқа мамлакатларга нисбатан санкциялар қўллаш имконини чеклаб қўяди.

 

Рейтер жунралистлари ушбу ишнинг амалга ошиши эҳтимолини кам дея баҳоланганлар, бунинг сабаби Саудия Арабистонининг доллардан воз кечиш учун қатъияти етмаслигида эмас, балки мазкур жараён амалга ошадиган бўлса, АҚШ ҳам NOPEC ни қабул қилиши ва нефть экспортчилари бўлмиш мамлакатларнинг мураккаб вазиятда қолишидадир.

Шундай экан, Ар-Риёдда ушбу ишни амалга ошириш учун эҳтимолий бўлса-да имкон бор. Бу эса Трамп ҳокимияти ва Американинг нефть компанияси талабига муносиб жавоб бўлади.

 

Россия нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, уларнинг ҳар иккиси ҳам мамлакатни қониқтиради. Агар NOPEC конгресс биносининг ўзида жимгина йўқ бўлиб кетса,  нефтнинг нарх-навоси қўшимча қўллаб-қувватлашга эга бўлади. Дунё эса мазкур усул нуфузи камайиб бораётган ўлканинг навбатдаги ҳийласи эканлигини аниқ кўради.

 

Агар NOPEC қабул қилинадиган бўлса Саудия Арабистони томонидан АҚШ иқтисодиётига жуда катта зарар етказилади. Нефть олди-сотдиси бошқа валюта билан амалга оширилади. Бу эса рублнинг нуфузини ошириб олиш учун яхши имконият.

Шу ўринда ҳақли савол пайдо бўлади: Саудия Арабистонида доллардан воз кечиш ва АҚШга қарши бош кўтариш учун қаердан шунчалик қатъият пайдо бўлди? Шу ўринда охирги пайтларда юзага келган аниқ бир фактга ёдга олиш керак. Россия Вашингтон агрессиясидан ҳимояланиш учун экспорт хизматларини йўлга қўйди, буни эса ўз самарадорлиги ва Суриядаги барқарорлик орқали намойиш қилмоқда.

 

Эндиликда ҳар бир мамлакат АҚШга қарши чиқа оладиган бўлса, ундан ҳимояланиш мумкинлигиниам яхши билади.

Жараён эндигина бошланган бўлса-да  Россия ОПЕК билан ҳамкорликда катта натижаларга эришди. Агар кутилмаган бир пайтга келиб янгиликлар орқали Россиянинг ПВО тизимлари Саудия Арабистонига етказилаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлса, бу долларнинг яқин кунларда йўқ бўлишигина эмас, нефть-доллар тизимининг бир кун ичида қулаб кетишини англатади...

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас