Самарқандлик тадбиркор ўзини бензин қуйиб ёқиб юборди

Самарқандлик 33 ёшли тадбиркор устидан бензин қўйиб ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Worldnews.uz ахборот агентлиги манбалари маълум қилди.

Маълум қилинишича, 18 май куни соат тахминан 14:00 да Тайлоқ тумани “Сочак” маҳалласида яшовчи 13.03.1986 йилда туғилган Д.Ш.нинг мурожаати юзасидан туман архитектура ва қурилиш бўлими бош мутахассиси Ж.Ф. ва “Ермулккадастр” ДК Тайлоқ филиали мутахассиси Р.Д.лар томонидан Ш.Д.нинг яшаш хонадонига келиб мурожаат бўйича жойида ўрганиш ўтказилаётганида, Ш.Д. мурожаатни ўрганиш далолатномасини расмийлаштираётган туман архитектура ва қурилиш бўлими бош мутахассиси Ф.Ж.нинг қўлидан далолатномани тортиб олиб, уйига олиб кириб кетиб, уйидан 1,5 литрли елим идишда бензин ёқилғисини олиб чиқиб, мутахассислар олдига чиқиб, оила аъзоларининг кўз ўнгида бензин ёқилғисини устидан қуйиб чўнтагидан ўт ёққич (зажигалка) олиб ўзини ўзи ёқиб, ўз жонига суиқасд қилган ва яқин қариндошлари томонидан қутқариб қолиниб, РШТЁИМ Самарқанд филиалига ётқизилган.

РШТЁИМ Самарқанд филиали томонидан берилган маълумотномада, фуқаро Ш.Д. II-III АБ даражали 80% термик куйиши, термоингаляцион травма, куйиш шоки ўта оғир даражаси ташхиси қўйилганлиги кўрсатилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан 2019 йил 19 май куни соат тахминан 01:30ларда фуқаро Д.Ш. РШТЁИМ Самарқанд филиалида вафот этган.

Бош Прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолатда жиноят аломатлари мавжуд ёки йуқлигини аниқлаш мақсадида 18.05.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари Тайлоқ туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас