Ўзбекистонлик боксчилар Қозоғистондаги халқаро мусобақада 12 та медалга сазовор бўлишди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича жамоат ва давлат арбоби, армия генерали Сагадат Нурмагамбетов хотирасига бағишланган XXIII халқаро турнир ниҳоясига етди.

Мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Мўғулистон, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистондан боксчилар иштирок этишди. Турнир якунларига кўра, 12 нафар ўзбекистонлик боксчи медаллар шодаси билан Ўзбекистонга қайтадиган бўлишди:

-64 кг: Жаҳонгир Расулов (олтин)

-56 кг: Самандар Холмуродов (кумуш)

-69 кг: Шерзоджон Хабибов (кумуш)

-75 кг: Ражаббой Атаназаров (кумуш)

-91 кг: Жамшид Абдуллаев (кумуш)

+91 кг: Абдулла Худорганов (кумуш)

-52 кг: Мансуржон Исматуллаев (бронза)

-56 кг: Ойбек Жўраев (бронза)

-69 кг: Муҳаммад Бойдавлатов (бронза)

-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов (бронза)

-75 кг: Темурхон Собиров (бронза)

-81 кг: Одилжон Аслонов (бронза)

-91 кг: Тимур Эргашев (бронза)

+91 кг: Жамшид Худойберганов (бронза)

Ушбу боксчиларга турнирда мураббийлар Илёс Раҳимжонов, Асқар Султонов ва Қўлдошбой Тожибоев бошчилик қилишди.

 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас