Петр Чех ўзининг собиқ жамоасига қайтмоқда аммо...

“Арсенал” дарвозабони Петр Чех янги мавсумни ўзининг собиқ жамоасида бошлайди деб хабар бермоқда Sky Sports.

Аввалроқ 37 ёшли футболчи Европа Лигасининг финал учрашувидан сўнг фаолиятига якун ясаши тўғрисида маълум қилганди. Чех “аристократлар” сафига қайтиб, спорт директори лавозимини эгаллайди. Клуб 2017 йилнинг ноябрь ойидан бери техник директорсиз ишлаб келаётган эди. Ўшанда Майкл Эменало жамоани тарк этганди.

Чехиялик дарвозабон 11 йил давомида 2004 йилдан 2015 йилгача “Челси“ шарафини ҳимоя қилиб келган. У клуб билан 4 марта Англия чемпиони бўлди ва бир маротаба мамлакат кубоги, 3 бор лига кубогини қўлга киритди. Чех 2012 йилда клубнинг Европа Чемпионлар Лигасида, 2013 йилда эса Европа Лигасида ғолиб бўлишида ўз ҳиссасини қўшди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас