Президент мактабларига қабул жараёни санаси эълон қилинди

Президент мактабларига аризаларни қабул қилиш 2019 йил 1 июндан 22 июнгача давом этади. Бу ҳақда 27 май куни ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

Президент мактабларига кириш учун ҳужжатлар икки хил усулда қабул қилинади:

онлайн (pm.xtv.uz сайти орқали);

оффлайн (қабул марказларига бориш орқали).

Онлайн қабул жараёни

  1. Аризачи (ота-онаси ёки қонуний вакил) талабгор ўқиётган мактабдан қуйидаги намунадаги маълумотномани юклаб олиб тўлдиради. Маълумотнома мактаб директори муҳри ва имзоси билан тасдиқланиши лозим.
  2. Аризачи талабгорнинг жорий ўқув йили табелининг нусхасини олиши керак. Нусха директор имзоси ва муҳр билан тасдиқланиши шарт.
  3. Аризачи қуйидаги ҳужжатларнинг сканер қилинган нусхасини етказиши лозим:

директор имзоси ва муҳри билан тасдиқланган, белгиланган намунадаги мактабдан маълумотнома;

жорий ўқув йили табели нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.

  1. Аризачи ушбу ҳавола орқали (онлайн) тарзда ариза юборади.
  2. Аризачига аризаси қабул қилинганини тасдиқловчи СМС-хабар жўнатилади, СМС-хабарда шахсий кабинетга киришга тааллуқли маълумотлар ҳам бўлади.
  3. Аризачи ушбу ҳавола орқали шахсий кабинетига кириб, ариза ҳолати ва янгиликлардан хабардор бўлади.

Оффлайн қабул жараёни

  1. Аризачи (ота-онаси ёки қонуний вакил) талабгор ўқиётган мактабдан қуйидаги намунадаги маълумотномани юклаб олиб тўлдиради. Маълумотнома мактаб директори муҳри ва имзоси билан тасдиқланиши лозим.
  2. Аризачи талабгорнинг жорий ўқув йили табелининг асл нусхаси ва нусхасини олиши керак. Нусха директор имзоси ва муҳр билан тасдиқланиши шарт.
  3. Аризачи қуйидаги ҳужжатларни Қабул қилиш марказига тақдим қилади:

директор имзоси ва муҳри билан тасдиқланган, белгиланган намунадаги мактабдан маълумотнома;

жорий ўқув йили табели асл нусхаси ва нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.

  1. Аризачига аризаси қабул қилинганини тасдиқловчи СМС-хабар жўнатилади, СМС-хабарда шахсий кабинетга киришга тааллуқли маълумотлар ҳам бўлади.
  2. Аризачи ушбу ҳавола орқали шахсий кабинетига кириб ариза ҳолати ва янгиликлардан хабардор бўлади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас