Ҳодиса кузатув камералари орқали тасвирга туширилган.

Шу йилнинг 6 апрель куни Чилонзор тумани "Муқимий" кўчасида соат 19:30 да Тошкент шаҳар ИИББ ходими бошқарувидаги "Ласетти" русумли хизмат автомобили пиёда аёлни уриб юборган.

Машина ҳайдовчиси кескин равишда ҳаракат қилиб, йўлдаги пиёдани кўрмай қолгани айтилмоқда.

Ҳодиса кузатув камералари орқали тасвирга туширилган, аёл касалхонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан текшириш ишлари бошлаб юборилган, Чилонзор прократураси эса жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас