Ўзбекистонга иккинчи Airbus A320neo лайнери келтирилди

Кеча, 9 апрель куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” аэропортига “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг иккинчи, янги ва иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги юқори бўлган Аirbus А320nео ҳаво лайнери қўндирилди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот хизмати Worldnews.uz ахборот агентлигига маълум қилди.

Маълум қилинишича, мазкур лайнер биринчи А320nео cингари ўзининг ёқилғи тежамкорлигини таъминловчи CFM International компаниясининг LEAP-1А двигателлари ва аэродинамик хусусиятларини янада яхшилаш имконини берувчи қанот конструкциясидаги замонавий ишланмалари, шу билан бирга симсиз интернет тармоғига уланиш ускуналари билан жиҳозланганлиги туфайли аввалги ҳаво лайнерлардан фарқланади.

Шунингдек, у икки классли компоновкада ишланган бўлиб, 150 йўловчини (бизнесда - 12та, эконом классда - 138та) ташишга мўлжалланган. Самолёт салонининг замонавий дизайни парвоз давомида йўловчиларга максимал қулайлик яратади.

Интернетга уланиш имкони йўловчиларга манзилга етишда вақт ўтишини сезмасликка ёрдам беради. Авиакомпания тўртта Интернет-уланиш пакетини тақдим этади: LITE (20 Мб) - тезкор мессенджеррларни ишлатиш учун, MEDIUM (50 Мб) - ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш ёки янгиликлар сайтларига кириш учун, STREAM (120 Мб) - онлине иш ёки интернетга чиқиш учун қулай интернет учун, BUSINESS (220 Мб) - мазкур хизматнинг имкониятларини максимал даражада ошириш учун. Интернет тариф режасининг энг кам нархи - 5.95$, энг юқори нархи – 52,95$.

Парвоздаги алоқа провайдери МАКнинг янги Аirbus А320nео ва ҳозирда фойдаланилаётган Boeing 787-8 Dreamliner самолётлари бортида Inflight Entertainmentand Connectivity (IFEC)нинг кўнгилочар дастурлари ва алоқа тизимини ўрнатган Panasonic Avionics Corporation компанияси ҳисобланади. Ушбу тизим йўловчиларга кўплаб фильмлар, мусиқа, видео ўйинлар, навигация тизими ва бошқаларни ўз ичига олган индевидуал HD сенсорли экранлардан фойдаланиб, вақтни мароқли ўтказиш имконини беради. Шунингдек, уларда бир қатор телеканалларни жонли эфирда томоша қилиш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, янги авиалайнерлар ривожланиш стратегияси ҳамда МАК авиапаркини модернизация қилиш ва янгилаш дастурига мувофиқ ҳарид қилинган. 11 март куни қабул қилинга биринчи Airbus А320nео самолёти авиакомпаниянинг халқаро қатновларида самарали фойдаланилмоқда. Яқин кунларда тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner ҳаво кемасини қабул қилиш кутилмоқда. У ҳам Интернет тармоғига уланиш ускуналари билан жиҳозланган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас