Атом энергетикаси жамият учун муҳимми?

“Deloitte” халқаро консалтинг ва статистика компанияси атом саноатининг Европа Иттифоқи иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатаётгани ва 2050 йилга бориб бу борадаги вазият қандай бўлишини ўрганиб чиқди. Мақола ЎзА томонидан эълон қилинди.

Ўрганиш натижасига кўра, Европа атом саноати Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда 1,1 миллион иш ўрни яратган. Унинг ЕИ ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси эса 500 миллиард еврони ташкил этган.

http://www.uza.uz/upload/medialibrary/4a9/photo5451920701612206840.jpg

Европа атом форуми (Foratom) сўрови асосида ўтказилган мазкур тадқиқотда атом саноатининг амалий жиҳатлари ҳам таҳлил этилди. Масалан, атом электр станциясининг ҳар бир ГВт қуввати атом саноати ва иқтисодиётнинг тегишли тармоқларига йилига 10 миллион евро миқдорида сармоя жалб этиш билан бирга, қарийб 10 минг кишини иш билан таьминлайди. Шу билан бирга, ЕИ ялпи ички маҳсулотига 4,3 миллиард евро миқдорида ҳисса қўшади.

Ядровий соҳага сарфланган ҳар бир евро ялпи ички маҳсулотга 5 евро миқдорида маблағ олиб келаяпти ва атом саноати соҳасида амалга оширилган ҳар қандай ишчи ўрин бутун Европа Иттифоқи иқтисодиётида 3,2 иш ўрни яратмоқда.

http://www.uza.uz/upload/medialibrary/d26/photo5451920701612206841.jpg

Таққослаш учун, шамол энергетикаси (160 ГВт қувватга тенг бўлгани) 250 мингдан зиёд иш ўрни яратади ва ялпи ички маҳсулотда унинг ҳиссаси 36 миллиард еврони ташкил этади. 100 ГВт қувватга эга қуёш энергияси эса 80 мингдан ортиқ иш ўрни яратади.

Тадқиқот муаллифлари соҳадаги вазиятни 2050 йилгача бўлган ривожланишини прогноз қилиш орқали шундай хулосага келдики, ЕИда ядро энергетикаси ишлаб чиқариш ҳозирги кундагидек жами электр ишлаб чиқаришининг тўртдан бир қисми (150 ГВт) даражасида давом этади. Бу йилига уч миллиондан ортиқ иш ўрни, 576 миллиард еврога яқин ялпи ички маҳсулот, 110 миллиард евро солиқ тушумлари, қарийб 500 миллиард евро миқдоридаги иш ҳақи демакдир.

http://www.uza.uz/upload/medialibrary/8c7/photo5451996043928513054.jpg

Ҳисоботда таъкидланишича, ЕИ 2050 йилгача бутунлай углеродсиз энергия ишлаб чиқаришни бошлайди ва бу натижага эришиш учун атом энергияси станцияларининг мавжуд қуввати прогноз қилинмоқда. Бунда улар қазиб олинадиган ёқилғилардан келажакда фойдаланиш тўхтатилишини кўзда тутмоқда. Шу сабабли, кўмир саноати ишчиларини атом энергияси соҳасида ишлаши учун қайта тайёрлов тизимини ташкил этишни ҳам тавсия этмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас