Нукуслик аёл ўлдирилди

8 апрель куни Нукусда содир бўлган қотиллик бир аёлнинг умрига нуқта қўйди.

Ҳудуддаги уйларнинг бирига кириб келган нотаниш эркак уй эгаларига пичоқ билан ҳужум қилган ва эрини ҳимоя қилмоқчи бўлган аёлни ўлдирган. Ҳодиса натижасида эркак ҳам оғир тан жароҳати олди.

Тахминларга кўра, қотил уйни ўмармоқчи бўлган, аммо уй эгаси уйғониб қолган. Айни пайтда қотилга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, уни қўлга олиш учун керакли чоралар кўрилмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас