Шомуродовнинг голлари Сурияни мағлуб этди

Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Бунга қадар Ўзбекистон терма жамоаси йиғин доирасида дастлаб Туркия (0:2), кейинчалик Тошкентда КХДР (4:0) билан куч синашганди. Бу гал Ўзбекистон терма жамоасига Сурия жамоаси рақиблик қилди ва Элдор Шомуродовнинг дубли эвазига ишончли ғалабани тантана қилди.

Учрашувда тезкор гол урилди. 3-дақиқада Одил Аҳмедов рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб жарима майдонига кираётган Шомуродовни тўп билан таминлади, Элдор эса дарвозабоннинг оёқлари орасидан дарвозага йўллади - 1:0.

42-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг Элдор Шомуродов дублга эришди - 2:0.

Шу тариқа Эктор Купер бошчиигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Сурияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

ЎЗБЕКИСТОН 2-СУРИЯ

Ҳакамлар: 
Рисбек Шекербеков, Баҳодир Қўчқоров, Исмоилхон Толипжонов (учаласи Қирғизистон), Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)

Голлар: Элдор Шомуродов 3,42.

Ўзбекистон: 25.Элдор Суюнов, 4.Фарруҳ Сайфиев (13.Олег Зотеев, 74), 5.Анзур Исмоилов, 6.Даврон Ҳошимов, 7.Одилжон Ҳамробеков (18.Фозил Мусаев, 60), 9.Одил Аҳмедов (23.Хуршид Ғиёсов, 75), 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (17.Игорь Сергеев, 79), 19.Остон Ўрунов (8.Икром Алибоев, 60), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Қувондиқ Рўзиев (22.Достон Ибрагимов, 67)

Сурия: 1.Иброҳим Алма, 3.Муаяд Ал Ажан, 5.Омро Мидани (4.Шиб Ал Али, 46), 6.Амро Женьят, 8.Маҳмуд Ал Мавас (11.Абдул Малик Ал Анизан, 77), 12.Муҳаммад Ал Вакид, 13.Аҳмад Ал Аҳмад (10.Фирас Ал Хатиб, 65), 14.Тами Хож Муҳаммад, 19.Аҳмад Ашкар, 20.Холид Ал Мбайед, 21.Муҳаммад Ал Мармур (16.Ҳамид Мидо, 84).

Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Ал Мавас 48, Абдул Малик Ал Анизан 90.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас