Ойда металл захираси борлиги аниқланди

Тадқиқотчилар Ойнинг жанубий қутбида магнит аниқлашди, мазкур кашфиёт Ер табиий йўлдоши ички қобиғида ўта оғир темирдан иборат улкан астероид қолдиқлари мавжудлигига ишорадир, дейилади Live Science хабарида.

Ойнинг жанубий қутбидаги Эйткен кратери Қуёш тизимида ҳажми бўйича энг катта кратер ҳисобланиб, Ойнинг тескари томонида жойлашган сатҳида катта миқдорда металл захираси яшириниб турибди.Тахминларга кўра, ўта оғир темирдан иборат астероид бундан 4 миллиард йил олдин Ойнинг шу ҳудудига келиб урилган. 

“Гавайи оролларидан 5 марта катта бўлган металл захираси яшириниб ётибди. Биз ана шу топилмага тасодифан дуч келдик”, дейди Питер Жеймс. Унинг сўзларига кўра “аномал топилма” оғирлиги 2,4 септиллион тоннага тенг бўлиши мумкин. 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас