Чехияда Ўзбекистон фуқароси қурилиш майдонида ҳалок бўлди

Чехияда Ўзбекистон фуқороси вафот этди. Бу ҳақида Берлин элчихонаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2019 йилнинг 8 июн куни қурилиш майдонида бахтсиз ҳодиса (темир плитанинг қулаши) оқибатдида Ўзбекистон фуқароси 20.05.1964-йилда туғилган Уражбеков Алижон вафот этди.

Консуллик-ҳуқуқий масалаларини жойида ҳал қилиш учун Чехияга борган Элчихона ходимига мазкур факт полиция томонидан тасдиқланди.Тергов ишлари билан Чехия полицияси шуғулланмоқда. Айни пайтда Прага шаҳридаги дафн қилиш агентлиги билан биргаликда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юборишга тайёргарлик амалга оширилмоқда. Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас