Шавкат Мирзиёев Японияга боради

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев кузда Японияга боради.

Президент Мирзиёев 13-14 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга, 14-15 июнь кунлари Душанбе шаҳрида ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) давлатлари етакчилари саммитида иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюради. Шундан сўнг президентнинг кузда Японияга бориши ҳам маълум бўлди.

“Япония жуда ривожланган давлат. Ўзбекистон мустақиликка эришганидан бери алоқалар барқарор ривожланиб келаяпти. Бизнинг иқтисодий ислоҳотларимизни Япония ҳукумати қўллаб-қувватламоқда. Биз ҳозир президент ташрифни Япония билан муҳокама қилаяпмиз. Япония томон ҳам Ўзбекистон делегацияси ташрифига жуда катта қизиқиш билан қараяпти. Кузда Японияга ташриф бўлади”, деб жавоб берди Илҳом Неъматов, президентнинг Японияга ташрифи ҳақида Sputnik мухбири берган саволга.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Япония орасида бугунги кунда кўплаб соҳаларда алоқа ўрнатилган. Бу маданият, таълим ва иқтисодий алоқалар. Япониянинг юқори технологияли компаниялари Ўзбекистонда иссиқлик электр станциялари учун ускуналар етказиб беришда етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас