Селфининг инсон учун қанчалик зарар эканлиги аниқланди

Америка косметика фирмаларидан бирининг мутахассислари селфи ва терининг эрта қариши ўртасида алоқа борлигини аниқлашди.

Америка  косметика фирмаларидан бирининг мутахассислари селфи ва терининг эрта қариши ўртасида алоқа борлигини аниқлашди. Бу ҳақда The Sun нашри маълум қилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, селфи олаётган вақтда смартфондан таралаётган “кўк” нурланиш терининг қатламига чуқур тарқалишга қодир ва бу инсон терисига ёмон таъсир ўтказмасдан қолмайди.

Ушбу нурланиш терини ингичкалаштириб, эрта қаришига олиб келади. Мутахассислар терининг қариш жараёнини секинлаштириш учун смартфондан фойдаланиш вақтини қисқартириш, шунингдек, С витаминга эга бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия қилишади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас