Украинада 15 нафар губернатор ёппасига лавозимдан озод этилди

Украина президенти Владимир Зеленский 15 нафар губернаторни лавозимидан озод қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский 15 нафар губернаторни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости Украина президенти администрацияси бошлиғи ўринбосари Руслан Рябошапкага таяниб хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, Украина етакчиси Одесса, Черниговск, Хмельницк, Херсон, Тернопольск, Сумск, Полтава, Николаев, Львов вилояти раҳбарларини ишдан бўшатган.

Бундан ташқари, Кировоград, Киев, Ивано-Франковск, Запорожье, Карпат орти и Волинск вилоятлари губернаторлари истеъфога чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина албатта НАТОга кириши, фақат бу масала референдумда кўриб чиқилишини маълум қилгани хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас