Ўзбек санъати оғир жудоликка учради

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бетакрор истеъдод соҳибаси Гулбаҳор Йўлдошева оғир ҳасталикдан сўнг оламдан ўтди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Туташ тақдирлар” сериалидаги қайнона роли орқали ўзбекистонликлар яхши таниш бўлган кино ва театр актрисаси Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди. Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро Facebook’даги саҳифасида маълум қилди. Марҳум бугун Тошкент шаҳрида дафн этилади.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек Медияси, ўзига хос, бетакрор истеъдод соҳибаси Гулбаҳор Йўлдошева оламдан ўтди. Гулбаҳор Йўлдошева айни кунларда кинорежиссёр ҳам актёр, опанинг саҳнадаги елкадошларидан бири Дилмурод Масаидов суратга олаётган “Қўқон шамоли” бадиий фильмида банд эдилар”,деб ёзган журналист Шоҳира Ҳамро ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Worldnews.uz ахборот агентлигни марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этади.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас