Расман! “Яндекс.Такси” Ўзбекистонда солиқ тўлайди

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Қўшимча қиймат солиғи ва бошқа янги солиқлар имплементацияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳияти” мавзусида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда “Яндекс.Такси” таксиларга буюртма бериш хизмати солиқ тўлашни бошлайди. Бу ҳақда давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Қўшимча қиймат солиғи ва бошқа янги солиқлар имплементацияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳияти” мавзусида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқотда айтиб ўтди.

“Яндекс.Такси” солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтмаган. Бу масалани тартибга солдик. Солиқ тўлайдиган тадбиркорларга нисбатан бизнинг эътирозимиз йўқ. Уларга рўйхатдан ўтиш ва солиқ тўлаш учун имконият бердик”, деди Мубин Мирзаев.

Аввалроқ “Яндекс”нинг ривожланиш ва локализация бўйича Ўзбекистондаги минтақавий директори компания ҳар бир мамлакатда қонунчиликка мувофиқ ишлашини ва солиқ тўлашга тайёрлигини маълум қилганди. “Яндекс.Такси” 2018 йил июнда Ўзбекистон бозорига кириб келган ва Тошкентда ишлай бошлаган. Ушьу сервис ўз фаолиятини бошқа шаҳарларда ҳам йўлга қўйишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас