“Мен энг омадли йигитман” – Лука Йович “Реал” футболчиси сифатида таништирилди

Ҳужумчи Лука Йович “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Реал” футболчиси сифатида таништирилди.

“Мен дунёдаги энг омадли йигитман, чунки  мен буюк жамоа футболчисига айландим. Мен “Реал” кучайиши ва совринларни ютиши учун бор кучимни бағишлашга тайёрман. Тўғри қарор қабул қилганимга ишонаман”, – дейди Йович.

Маълумот ўрнида, футболчи тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг, томонлар ўртасида 6 йиллик битим имзоланди. Таништирув маросимидан кейин 21 ёшли ҳужумчи стадионга чиқиб, минглаб мухлислар билан билан саломлашди, уларнинг қаршисида тўп билан ишлаш маҳоратини кўрсатди ва фотосессияда қатнашди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас