Қўшилган қиймат солиғидан озод этилган маҳсулотлар рўйхати маълум бўлди

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Қўшимча қиймат солиғи ва бошқа янги солиқлар имплементацияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳияти” мавзусида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидландики, 2018 йилда 350 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектидан фақатгина 7,1 мингтаси (2 фоиз) қўшилган қиймат солиғини тўлаган.  Солиқ ислоҳотлари концепцияси қабул қилингач, бу рақам 40 мингдан орган ва уларнинг  4 мингтаси ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчисига айланган.

Қайд этилишича, Солиқ кодексининг 208-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилган. Бу рўйхатда гўшт, балиқ, картошка, пиёз, тухум, гуруч, шакар, нон ва сут жой олган. Куни кеча эса бу рўйхатга картошка уруғи ҳам киритилган.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан охирги икки ҳафтада 40 миллиард сўмлик ҚҚС ҳисоботлардаги камчиликлар аниқланган ва бартараф этилган. Бунда импорт маҳсулотлари реализациясида ҳам тушумларни пасайтириб кўрсатиш ҳолати рўй берган — бир кунлик тушум миқдори беш баробаргача камайтириб кўрсатилган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас