Рамос уйланмоқда.Тўйга “Барселона”дан кимлар таклиф этилганини биласизми?

Серхио Рамос ва Пилар Рубио 15 июнь куни турмуш қуришади.

Тўй маросими Севильяда ўтказилади. 33 ёшли футболчи ушбу кечага "Реал"дан Флорентино Перес, Зинедин Зидан ва жамоадошлари Лукас Васкес, Кейлор Навас ҳамда Лука Модрични таклиф этди. Шунингдек, висол оқшомига таклиф қилинган жуфтликлар орасида Жорди Альба ва унинг рафиқаси Ромарай Вентура, Серхио Бускетс ҳамда Элена Галера, Жерар Пике ва Шакира сингари таниқли инсонлар бор.

Эслатиб ўтамиз,Рамос ва Рубио 2012 йилда танишишган.  Уларнинг Серхио Жуниор, Марко ва Алехандро исмли уч нафар ўғил фарзандлари бор.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас