Ўзбекистонлик боксчи WBC камари учун жанг қилади

Таиланднинг Паттая шаҳрида камар учун жанг бўлиб ўтади.

Анвар Туропов 30 июнь куни Паттая шаҳрида WBC Asia камари учун ринга кўтарилади. Унга Филипинлик Роберто Гонсалес тўқнаш келади.Мазкур жанг 10 раунддан иборат бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонлик боксчи профессионал боксда тўрт бора жанг ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган ва бир бора мағлуб бўлган.Унинг рақиби анчагина тажрибали саналади. У профи рингда 33 бора жанг ўтказиб, уларнинг 28 тасида ғалаба қозона олган ва 5 маротаба рақибларига имкониятни бой берган.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас