Икки киши ўлимида айбланган ИИББ ходими қамалди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори М.Ҳ. (32 ёш) икки кишининг ўлимига сабабчи бўлишда айбланганча 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

2018 йилнинг 28 апрель куни содир бўлган автоҳалокатда ИИББ инспектори ”Ласетти” русумидаги хизмат машинаси билан ўзига бириктирилган ҳудудни тарк этади. У Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб ҳаракатланган ва тезликни меъёридан оширган. Йўлнинг Боғишамол кўчаси билан кесишган ҳудудида 56 ёшли А.Ҳ. бошқарувидаги машина йўл қоидаларини бузиб, инспектор машинаси билан тўқнашиб кетган. Бунинг натижасида А.Ҳ. машинаси ичидаги икки нафар йўловчи ҳалок бўлган, қолган икки йўловчи оғир тан жароҳатлари олган. Суд жараёни якунида ҳар икки ҳайдовчига ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас