Ҳабиб Нурмагомедов: Конор ҳаваскор боксчи

Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов матбуот анжуманида Конор Макгрегор ҳақидаги саволга жавоб берди.

Чемпионинг айтишича, ирландиялик спортчи реванш жангига лойиқ эмас. “Сўнгги уч йилда,унинг ҳисобида фақат ҳаваскор боксдаги ғалаба бор, холос. Ёдингиздами, Конор жангда менга таслим бўлди ва ўлдирмасликни сўради. Ҳозир эса мендан реванш сўраяпти. Конор  ҳаваскор боксчилар, актёрлар билан бокс тушиб юраверсин”, - дейди Хабиб UFC 242 турнирига бағишланган матбуот анжуманида. 

Қайд этиб ўтиш жоиз, Хабиб Нурмагомедов 7 сентябрь кунги жанги олдидан илк бор рақиби Дастин Порье билан юзма-юз кеча Лондонда учрашди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас