Азарнинг тақдимот маросими Роналдудан ўтиб кета олмади

13 июнь куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу”стадионида Эден Азарнинг расмий таништирув маросими бўлиб ўтди.

Тақдимотга 75 мингга зиёд томошабин келиши кутилганди. Бироқ, тадбирда 50 минг киши қатнашди ва бу “қироллик клуби” тарихидаги учинчи натижадир.

Эден Азар таништирув маросимида “Реал” ҳақида илк фикрларини айтди.

“Мен "Реал"да тезроқ фаолиятимни бошламоқчиман. Шунингдек, кўп совринлар ютиш ниятим ҳам бор. Ёшлигимдан мазкур клубда ўйнашни хоҳлар эдим ва ҳозир бугунги ҳолатдан завқ олмоқдаман”,– дейди Азар.

https://championat.asia/upload/storage/501219_680.jpg


Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас