Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги дастлабки жангини ўтказди.

Ўзбекистонлик боксчига аргентиналик Мартин Фидел Риос рақиблик қилди. Бектемир жангни фаол бошлади ва зарбалар сериясини уюштирди.  Мелиқўзиев биринчи раунднинг ўзидаёқ кучли зарбаси эвазига рақибини чуқур нокаут ҳолатига туширди ва профессионал боксдаги ғалаба билан бошлади. 

Рақиби Риос учун проф рингдаги 47-баҳс эди. Унинг проф рингдаги кўрсаткичи бугунги натижа билан қўшиб ҳисоблаганда 23 та ғалаба (13 та нокаут), 20 та мағлубият (5 та нокаут) ва 4 та дурангни ташкил қилади. 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас