ШҲТни Бишкекнг саммити бошланди

Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши навбатдаги мажлисининг асосий тадбирлари бошланди.

 

Суратга тушиш маросимидан сўнг тор доирадаги учрашув ўтказилди. Мажлисни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков очди. Унда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирок этди.Tашкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларда фаол иштирок этиб келмоқда. Давлат раҳбарининг ташаббуслари тузилманинг халқаро нуфузини ошириш, амалий ҳамкорлик қамровини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. 

2018 йилда Циндаода ўтган учрашувда ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга мурожаати ҳамда уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури қабул қилинди. Сентябрда эса Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо мамлакатлар темир йўл идоралари раҳбарларининг биринчи учрашуви ўтказилди. Яна шундай ташаббусларга мувофиқ, Самарқанд шаҳрида «Ипак йўли» туризм халқаро университети, Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ташкил этилди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.Президент  Шавкат Мирзиёев ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш, инвестиция ва инновациялар, рақамлаштириш, транспорт ва коммуникациялар, экология соҳаларидаги шерикликни кенгайтириш, агротехнологиялар, туризм ва гуманитар алмашинувларни ривожлантириш, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича долзарб фикрлар билдирди ва муҳим ташаббусларни илгари сурди.

 

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас