ШҲТ саммити якунланди ва муҳим ҳужжатлар қабул қилинди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди

Бишкек декларацияси қабул қилинди. Аъзо мамлакатлар ўртасида турли соҳалардаги шерикликни ривожлантириш, ШҲТнинг бошқа халқаро тузилмалар билан ҳамкорлигига доир 22 та ҳужжат имзоланди.Ўзбекистон Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо мамлакатларнинг рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлиги концепцияси ҳамда Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш дастури қабул қилинди.Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 2019-2020 йиллар даврида раислик Россия Федерациясига ўтди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас