Умид Аҳмаджонов ортидан МОҚнинг вице-президентлари ишдан олинди

Миллий олимпия қўмитаси вице-президентлари Аҳмаджон Раҳимов ва Комилжон Рўзиев ўз аризаларига биноан лавозимидан озод қилинди.

Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси Бош ассамблея йиғилишида маълум қилинди. Уларнинг ўрнига Ўзбекистон бокс федерацияси раисиниинг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов, шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов номзоди илгари сурилди. МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов томонидан кўрсатилган икки номзод бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов лавозимидан озод қилинганди. Кеча эса у ЎФА биринчи вице-президентлигини ҳам топширганди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас