Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Қирғизистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлиси якунига етди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Бишкекдан Душанбега жўнаб кетди.Бишкек саммитида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Ўзбекистон Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо мамлакатларнинг рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлиги концепцияси ҳамда Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш дастури қабул қилинди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас