Ёш Месси “Реал”га ўтди

Япониянинг “Токио” ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо “Қироллик” клуби билан шартнома имзолади.

Қизиғи шундаки, Кубо “Барселона” тарбияланувчиси. У Каталония клубда тўрт йилни ўтказган 2011-2015 йиллар. Испания клуби билан тузилган шартноманинг тафсилотлари хабар қилинмаган, аммо ОАВ айтишича, трансфер қиймати 2 млн евро. Ўтган мавсумда 18 ёшли ярим ҳимоячи япон клуби учун 17 та учрашув ўтказиб, 5 та гол урди.

Кубо “Реал”нинг олтинчи трансферига айланди - клуб бундан аввал Родриго, Эдер Милитао, Лука Йович, Эден Азар ва Ферлан Менди билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас