ЎФАда тўнтариш: Эрматов, Жўраев, Максумовлар иш бошлади

0:00
0:00

13 июнь куни,Умид Аҳмаджонов ЎФА биринчи вице-президентлигидан бўшаш ҳақида ариза ёзган эди.

ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, 14 июнь куни сайлов конференцияси ўтказилиши кутилётган эди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига номзод сайланади. ФИФА ҳаками расман Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти этиб тайинланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолари ва бошқа мутасадди шахслар иштирок этишди. Кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди:

-Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президентларининг ёзган аризаларига асосан ўз лавозимларидан озод этиш;

-Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президентлари вазифасини вақтинчалик бажарувчи номзодларни кўриб чиқиш;

-Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Раматов Ачилбай Жуманиязовичнинг Бош котиб бўйича билдирган таклифини кўриб чиқиш;

-Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференциясини чақириш бўйича таклиф тайёрлаш.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан. ЎФАнинг амалдаги вице-президентлари Умид Аҳмаджонов, Пўлат Бобожонов ва Шерзод Тошматовдан ўз лавозимларидан муддатдан олдин озод этиш масаласида аризалар келиб тушган бўлиб, Ижроқўм аъзолари бу аризаларни қаноатлантириш бўйича овоз беришди.

ЎФА вице-президентлигига Ижроқўм аъзоларининг овозлари билан ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ИИВ вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев вақтинча вазифани бажарувчи сифатида сайланишди.

http://ufa.uz/uploads/images/2019/06/full/29a24da7823af050cede8b896e367c833cd47af7.jpg

Шунингдек, ЎФА президенти Ачилбой Раматовнинг таклифига асосан, амалдаги бош котиб Сардор Раҳматуллаев ўрнига Аваз Максумов Ижроия қўмитаси томонидан тайинланди.

ЎФА Ижроия қўмитаси қарорига асосан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси жорий йилнинг 15 июлига белгиланди ҳамда конференция кун тартибини шакллантириш Аваз Максумовга юкланди.

http://ufa.uz/uploads/images/2019/06/full/f5c4e7a976e9cde2d488a86c2ac62a84e35afe70.jpg

Маълумот ўрнида, Равшан Сайфитдинович Эрматов 1977 йил 9 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчи сифатида Тошкент вилоятининг "Ғазалкент" клубида ўйнаган. Оғир жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини якунлаб ҳакамликка ўтган. 2003 йил 25 ёшида ФИФА ҳакамига айланган.

http://ufa.uz/uploads/images/2019/06/full/d4ea855a6cd4186923e31fb8561db127af7ba4fc.jpg

http://ufa.uz/uploads/images/2019/06/full/c610e70112108f50647ddbb984c18769d5b56735.jpg

Фикрлар

Фикрлар мавжуд эмас